Jump to content

Хира рудалар

From Vikipediya

Хира рудалар — минераллар гуруҳи, миснинг мураккаб сулфидлари бўлиб, теннантитнинг изоморф қаторини — кимёвий таркиби нCу,2Ас4 С13+ +мCу12Сб4С13 бўлган тетраэдритни ҳосил қилади. Қаторнинг соф аъзолари кам учрайди. Хира рудалар орасида таркибига қараб турлари: аргентотеннантит ва фрейбергит (Аг таркибли), зондбергерит ва биннин (Зн, Аг таркибли) ферротеннантит ва ферротетраэдрит (Ғе таркибли), швацит (Ҳг таркибли), аннивит (Би таркибли) ва бошқа мавжуд. Синч типли мураккаб структурага эга. Куб сингонияда кристалланади. Хира рудалар пўлат рангли кулрангдан, темир рангли қорагача. Янги синган жойлари металлдек ялтирайди, лекин ҳавода тез хиралашади (номи шундан). Қаттиқлиги 3—4, зичлиги 4,4—5,1 г/см3. Турли генетик типдаги гидротермал рудали жинсларда ҳосил бўлади. Галенит, сфалерит, халкопирит, пирит, кварс, барит, калцитлар билан бирга учрайди. Ернинг юқори қисмида осон нурашга учраб малахит, азурит, куприт ва бошқаларга айланади. Мис рудаларининг таркибига киради ҳамда улардан сурма, кумуш, симоб ажратиб олинади.