Jump to content

Валентин Серов

From Vikipediya

Валентин Александрович Серов [1865.7(19).1, Петербург 1911. 22.11(5.12), Москва] — рус рассоми, ранг-тасвирда реализмнинг йирик намояндаси. Петербург Бадииёт акадимяси да таҳсил кўрган (1880—85). С. ижодига И.Е.Репин (ёшлигида ундан таълим олган) ҳамда рассомларнинг Россия ва Ғарбий Европа музейларида кўрган асарлари кучли таъсир кўрсатган. Илк асарларидаёқ нур ва рангни ишлаши, мураккаб рефлекслар уйғунлигини бериши, ҳаво билан тўйинган муҳит (олам) ни тасвирий жозибаси билан акс эттириши диққатга сазовор ("Шафтоли тутган қиз", 1887; "Офтобда турган қиз", 1888, иккаласи ҳам Третяков галереясида ва бошқалар). 1890-йилдан портрет жанри С. ижодида асосий ўрин тутади, кишиларнинг ўткир руҳий ҳолатини бериш олдинга чикди, артист, рассом, ёзувчилар унинг севимли моделига айланади: "А. Мазини" (1890), "К.А. Коровин" (1891), "И.ИЛевитан" (1893), "Н.А. Римский— Корсаков" (1898), "М. Морозов" (1902), "М. Н. Ермолова" (1905) ва бошқа Давр рухини, қаҳрамонлар вазиятини беришда ранг тусларини маҳорат билан қўллайди ("Петр И", темпера, 1907 ва бошқалар). Қад мифология мавзуларида ҳам асарлар яратган. С.нинг энг яхши асарлари рус реалистик санъатининг чўққисидир. СЕРОВ (1934-йилгача ва 193739-йилларда Надеждинск, 1934—37 йилларда Кабаковск) — Россия Федерацияси Свердловск вилоятидаги шаҳар (1926-йилдан). Каква дарёси соҳилида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 100,4 минг киши (1998). Уралдаги металлургия саноати марказларидан бири. Қора металлургия, ёгочсозлик ва бошқа саноат корхоналари, темирбетон буюмлари, таъмирлашмеханика заводлари бор. Серов иссиклик электр ст-яси ишлаб турибди. Бир неча ўрта махсус билим юрти, Урал политехника институти факултети, драма театри, ўлкашунослик музейи мавжуд. Шаҳар 1894-йилда Сибир темир йўл магистрали учун релслар ишлаб чиқарадиган завод барпо этилиши муносабати билан бунёд этилган. Қаҳрамон учувчи А.К.Серов (1910—39) номи билан аталган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил