Jump to content

Криминология

From Vikipediya

Криминология (лотинча cриминис -жиноят ва юн. логос — таълимот, тушунча) — жиноятчилик, унинг сабаблари, жиноятчининг шахси, жиноятчиликнинг олдини олиш йўллари, воситалари ҳақидаги фан. Мустақил фан сифатида К. 20-аср ўрталарида жиноят ҳуқуқи фанидан ажралиб чикди. Бу фаннинг вазарий асоси белгиялик социолог Л. А. Ж. Кетле, италиялик криминалистлар Ч. Ломброзо, Э. Ферри ва бошқаларнинг таълимоти ҳисобланади.

К. жиноятчиликни кишиларнинг жиноятта оид қонун талабларига зид бўлган ижтимоий хавфли қилмишларидан иборат ижтимоий ҳодиса сифатида тадқиққилади. Шунингдек, К. жиноятчиликка оид маълумотларни умумий тарзда, шу билан бирга жиноятларнинг айрим турлари ва гуруҳлари бўйича ҳамда К.га оид айрим муаммолар (мас, вояга етмаганлар жиноятчилиги, рецидив жиноятчилик, гуруҳ жиноятчилиги) бўйича текширади. Жиноятчилик сабаблари, яъни умуман жиноятчиликка ва муайян жиноятларни содир қилишга таъсир этадиган ижтимоий омиллар, ҳодисалар, жараёнлар ҳам К. предмети ҳисобланади.

К. жиноятчи, яъни турли жиноятларни содир этган шахсларнинг феълатворига бирон-бир даражада таъсир этувчи ижтимоий хусусиятлар ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик хусусиятлар, белгилар, сифатлар, алоқалар ҳамда муносабатларни ҳар томонлама ўрганади. Жиноятчилик ва унинг алоҳида турларини аниқ социологик тадқиқ қилиш жиноятчилик билан турли ижтимоий жараёнлар ўртасидаги боғликликни белгилаш ва шу асосда унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш имконини беради. Ҳозирги К. завонавий ҳисоблаш техникаси, шунингдек, бошқа бир-бирига боғлиқ фанлар — социология, ижтимоий психология ва шахс психологияси, педагогика, иқтисодиёт ва шаҳрик.нинг ютуқларидан кенг фойдаланади. К.да ҳозирги демократик жамиятда жиноятчиликка қарши курашнинг асосий йўналишларидан бирини ташқил қилувчи жиноятларнинг олдини олиш муаммоси муҳим ўрин тутади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Усмовалиев М., Карақстов Й., Жиноятчиликни олдини олишнинг криминологик чоралари, Т., 1995; Антонян Ю. М., Терроризм. Криминологические и уголовно-правовиэ исследования, М., 1998.

Мамажон Усмовалиев.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил