Jump to content

Браззавил

From Vikipediya

БраззавилКонго Республикасининг пойтахти. Конго дарёси қуйи оқимининг ўнг соҳилида. Мамлакатнинг энг йирик порт шаҳри. Браззавил Конгонинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 650 минг киши (1997).

Браззавилга 1880-йил франсуз сайёҳи ва мустамлакачиси Пер Саворнян де Бразза асос солган. Браззавил 1910—58 йилларда Франсия Экваториал Африкаси федерацияси ва Ўрта Конгонинг маъмурий маркази. Иккинчи жаҳон уруши даврида генерал де Голл бошчилигидаги "Озод Франсия" ҳаракатининг асосий таянч пунктларидан бири бўлган. 1958—60 йиллар Мухтор Конго, 1960-йилдан Конго Республикаси пойтахти.

Браззавил мамлакатнинг транспорт, асосий савдо-саноат ва молия маркази. Даре порти. Браззавил ва шоссе орқали денгиз порти ПуэнтНуар билан боғланган. Б.да ип йигириш, тўқимачилик, кимё (пластмасса буюмлар, сунъий матолар, бўёқ ишлаб чиқариш), сигарета, гугурт фабрикалари, озиқ-овқат саноати ва бошқа корхоналар, халқаро аҳамиятга эга бўлган аэропорт бор. Балиқ қуритилади ва дудланади. Кема тузатиш корхоналари ишлаб турибди. Ҳунармандчилик (ёғочдан турли буюмлар ясаш, бадиий керамика) ривожланган. Шаҳар якинида ГЕС қурилган. Марказий Африка тадқиқот институти, Пастер институти, университет, миллий музей бор.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил