Ботир Бобоев
Appearance
Ботир Бобоев | |
---|---|
Таваллуди |
15-май 1914-йил Тошкент |
Вафоти |
4-ноябр 1984-йил Тошкент |
Хизматдаги йиллари | 1941 — 1972 |
Унвони | |
Ҳарбий қисм | 118-гвардиячи артиллерия полки |
Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши |
Мукофотлари |
|
Ботир Давронович Бобоев (1914.15.5 — Тошкент — 1984.4.11) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, полковник. Ростов иқтисод институтини, Харков артиллериячилар билим юртини битирган. 1942-йилдан фронтда. 118гвардиячи артиллерия полки батарея командири. Бобоев 1945-йил январда Оборники қишлоғида душманнинг қарши ҳужумини қайтариб, ўз батареясини душман рўпарасига олиб чиқиб жанг қилган. Кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1945). Бобоев урушдан кейин Германиядаги совет ҳарбий маъмуриятида хизматни давом эттирди (1945—1947). Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани ҳарбий комиссари (1952—1972). Республика уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши Тошкент сексиясининг раиси (1972-йилдан) лавозимларида ишлаган[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Categories:
- Совет гвардияси
- Полковниклар (СССР)
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари
- Ленин ордени соҳиблари
- Қизил Байроқ ордени соҳиблари
- Ватан уруши 2-даражали ордени соҳиблари
- Ватан уруши ордени соҳиблари
- Қизил Юлдуз ордени соҳиблари
- „1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали соҳиблари
- 1914-йилда туғилганлар
- 1984-йилда вафот этганлар
- 4-ноябрда вафот этганлар
- 15-майда туғилганлар
- Тасвирсиз мақолар
- Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини олган ўзбеклар