Аёл
Аёл – балоғатга етган хотин-қиз жинсидаги инсон, одам боласини дунёга келтирувчи икки жинсдан бири (умуман эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс, хотин).
Иқтибослар
edit- „Ақлли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпар ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшар“. — Араб ҳикмати[1]
- „Аёл кўп нарсани талаб қилмайди: фақат унинг эри ҳар қандай аёл олдида кучли бўлса-да, ўз аёлининг олдида заиф бўлиши керак“. — Араб ҳикмати[1]
- „Бадхулқ ва бема’ни эрга учраган аёлнинг асосий вазифаси шундан иборатки, у бор кучини сарфлаб, эрининг нотўғри йўлдан кетаётганини тушунтириши, унга ва’з-у насиҳат қилиши, барча чора-тадбирларни қўллаганда ҳам эрининг тузалишига ишонч йўқ бўлгач, ундан кўнгил узиши, қутилиш йўлини қидириши керак“. — Олимат ал-Банот[1]